Қозоғистоннинг «Казинформ» давлат ахборот агентлиги чоп этган янги харитасида мамлакат таркибига қўшни Россия, Ўзбекистон ва Хитойнинг айрим ҳудудлари қўшиб юборилган. Бу ҳақда 14 сентябрь куни Regnum агентлиги маълум қилди.
Харитада Қозоғистон чегаралари Россиянинг Омск ва Оренбург вилоятлари, Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор округи, Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган. Бундан ташқари, харитада Қорақалпоғистон Республикаси Қозоғистон ҳудудига қўшиб қўйилган.
Харита илова қилинган матн қозоқ тилини замонавийлаштириш мавзусига бағишланган.
Кейинроқ харита сайтдан ўчирилди, аммо унинг сурати Google кэшида сақлаб қолинган.
Изоҳ (0)