Сирдарё вилоятида ҳар ҳафта чоршанба кунлари ўтказилаётган ёнғинлар профилактикаси тадбирлари корхона-ташкилот ва муассасалар, аҳоли хонадонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, бу борада фуқароларнинг ҳушёрлигини янада оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда, деб ёзади ЎзА.
Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан туман ва шаҳарларда маҳаллий ҳокимликлар, фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда маҳаллалар, ташкилот, корхона ва муассасаларда профилактик тадбирлар ўтказилди.
Ўрганиш хулосаларига кўра, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 5 минг 600 дан зиёд хонадонда камчиликлар аниқланиб, уларнинг 4 минг 483 таси жойида бартараф этилди.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 187 нафар масъул шахсга нисбатан 7 миллион 735 минг сўмдан зиёд жарима чоралари қўлланилди. Ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатдаги 21 бинонинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. 186 носоз газ ва электр ускунасидан фойдаланиш тақиқланди.
Изоҳ (0)