Тошкентдаги Боровский тиббиёт коллежининг иккинчи босқич ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими билан боғлиқ иш жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига оширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари Муроджон Содиқовга таяниб, Uz24 хабар бермоқда.
Жиноят иши Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисмининг «д» банди асосида қўзғатилган. Ишнинг тафсилотлари, хусусан, иштирокчилар сони ошкор қилинмаган.
«Бошқа маълумотларни ошкор қила олмайман. Улар суд иши давомида маълум бўлади», — деб таъкидлаган Муроджон Содиқов.
Изоҳ (0)