Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда 2005—2016 йилларда асосий инфляция омили ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар нархининг ошиши бўлган, деб ёзади «Nuz.uz».
Шунингдек, расмий статистика қайд этишича, ноозиқ-овқат омилининг инфляцияга таъсири улуши 2005 йилдаги 19 фоиздан 2016 йилда 60,4 фоизгача кўпайган.
Таҳлилчилар кузатган гуруҳга ноозиқ-овқат маҳсулотларининг 11 та тури — автомобиллар учун ёқилғи, шахсий транспорт, қурилиш материаллари, шахсий гигиена маҳсулотлари, кийим-кечак, маиший товарлар ва электр ускуналар, тўқимачилик маҳсулотлари, ошхона буюмлари, оёқ кийим, тамаки маҳсулотлари ва маданий моллар кирди.
Йиллик ўртача нархнинг энг сезиларли ўсиши автомобиль ёқилғиси (йиллик ўртача ўсиш 18,1 фоиз), шахсий транспорт (10,5 фоиз) ва қурилиш материаллари (7,5 фоиз)да кузатилган.
Изоҳ (0)