Ўзбекистон Президентининг 12 сентябрдаги фармойиши билан Ташқи ишлар вазирлигининг аҳоли билан «тўғридан-тўғри мулоқоти» якунларини амалга ошириш бўйича муассасалараро ишчи гуруҳ тузилди, деб ёзади «Газета.uz».
5 июль куни бўлиб ўтган «тўғридан-тўғри мулоқот»да фуқаролик, йўқотилган ҳужжатларни қайта тиклаш, яқинлар ва қариндошларни қидириш, қийин ҳаётий вазиятларда ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларга дахлдор ўнлаб мурожаатлар келиб тушганди.
Доимий асосда фаолият кўрсатадиган муассасалараро ишчи гуруҳ фуқароларнинг консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича вазирликлар ва муассасаларга алоқадор мурожаатларини ҳар томонлама ўрганишни, шунингдек, улар бўйича фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қайта тиклаш ва ҳимоя қилишга йўналтирилган қарорларни холисона ва ўз вақтида қабул қилишни йўлга қўйишга қаратилган.
Ишчи гуруҳнинг вазифалари қаторига чет элдаги консуллик муассасалари фаолиятида интерактив давлат хизматлари қўлланилишини кенгайтириш йўли билан фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ҳам кирди.
Изоҳ (0)