Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган янги таҳририга имзо чекди, у 13 сентябрдан кучга кирди, деб хабар берди «Газета.uz».
2014 йилнинг охирида қабул қилинган Қонунга киритилган асосий ўзгартиришлардан бири, электрон мурожаатларни тасдиқлаш учун талаб қилинадиган электрон рақамли имзонинг бекор қилинганлиги. Шу билан бирга жисмоний ёки юридик шахсларни идентификация қилишга рухсат бермайдиган электрон мурожаатлар аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
Қонун нафақат давлат органлари, давлат муассасалари ва уларнинг мансабдор шахсларига, балки давлат иштирокидаги ҳамда фуқароларни ўзини-ўзини бошқариш ташкилотларига ҳам тегишли.
Қонундаги «Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхоналар» боби халқ қабулхоналарининг ва Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасини, шунингдек, давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахсларини қабул қилиш фаолиятини тартибга солади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилмаган. Ариза ёки шикоятлар 15 кун ичида, таклифлар эса бир ой ичида (агарда қўшимча ўзгартишлар талаб этилмаса) кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)