Чортоқ тумани, Пешқўрғон қишлоғида 9-сонли ички ишлар бўлинмаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
16 та маҳаллада истиқомат қилувчи 50 мингдан ортиқ фуқарога хизмат кўрсатиши кўзда тутилаётган мазкур бўлинмада барча зарур шароитлар яратилган.
Навбатчилик қисми, профилактика инспекторлари, тезкор ходимлар, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи ҳамда бошқа соҳавий хизмат вакиллари мурожаатларни шу ернинг ўзида кўриб чиқиб, уларга ечим топишда аҳолига кўмаклашади.
Изоҳ (0)