АҚШнинг Вашингтон штати Спокан шаҳридаги катта синфлар ўқийдиган мактабда ўқувчилардан бири отишма уюштирди, камида бир киши ҳалок бўлди, деб ёзади Associated Press.
Гувоҳлар айтишича, йигитча тўппонча ва милтиқ билан қуролланган бўлган. «Мерган»нинг ўртоқларидан бири қуролни кўриб, унга тўсқинлик қилмоқчи бўлган, аммо отиб ташланган. Яна уч киши яраланган.
Twitter’да қотил деб тахмин этилаётган ўсмирнинг сурати ва исм-шарифи эълон қилинди.
Йигит билан таниш бўлганлар таъкидлашича, у мактаблардаги оммавий қотилликлар ҳақидаги ҳикоялар «шайдоси» бўлган.
https://twitter.com/Breaking911/status/908156670345404417
Изоҳ (0)