Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россиядаги турли маъмурий ва савдо бинолари миналаштирилгани ҳақидаги аноним қўнғироқлар бўйича саволларни махсус хизматларга йўллашни тавсия қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бу бизнинг махсус хизматларга тааллуқли масала», — деди Песков журналистларнинг вазиятга изоҳ бериш ҳақидаги саволларига жавобан.
Охирги икки-уч кун мобайнида Россиянинг йирик шаҳарларида бомбалар ўрнатилгани ҳақида кўплаб аноним қўнғироқлар қайд этилди. Вазият билан таниш манбалар мазкур қўнғироқларнинг аксарияти Украина ҳудудидан амалга оширилганини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)