Литва миграция департаменти аэропортда ушланган Тожикистон фуқароси Алишер Тошевга бошпана беришдан бош тортд. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда..
Идора раҳбари Эвелин Гудзинскайтега кўра, унинг бошпана сўрови етарли асосга эга бўлмаган.
«У айтган деталлар тасдиқланмади. Бошпана сўраб мурожаат этишда уни ким таъқиб этаётганини кўрсатиш керак... Ахборот турли манбалардан текширилди, унга умумий баҳо берилди», — деди аёл.
14 сентябрь куни Тошев қарор билан таништирилади, ўша куниёқ қарор ижрога топширилади.
Шунингдек, Алишер Тошев Стокгольмдаги теракт ижрочиси, ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов билан мулоқот қилгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)