АҚШнинг Канзас-Сити шаҳрида (Миссури штати) истиқомат қилувчи эркак севган қизига турмушга чиқишни таклиф қилиш чоғида узукни дарёга тушириб юборди. Бу ҳақда UPI агентлиги хабар бермоқда.
Эркак қизни боғдаги чиройли кўприк устига олиб келиб, унинг олдида тиззалаб турди, қутичани очиб узукни олишга ҳаракат қилганида уни тушириб юборди. Узук кўприк устида думалаб, дарёга тушиб кетди.
Жуфтликнинг дўстлари дарёга сакради, аммо узукни топа олмади.
Йўқотилган никоҳ узуги 4 минг доллар турар эди.
Фотограф Стейси Дебни воқеани видеога олди. Facebook’да чоп этилган ролик 100 минг марта кўрилди.
Изоҳ (0)