Дубай «сузувчи шаҳар» лойиҳаси амалга оширилишини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Лойиҳага асос сифатида Италиянинг Венеция шаҳри танлаб олинган, унинг қиймати 680 миллион долларни ташкил этади. «Сузувчи шаҳар» Дубай қирғоқларидан 4 километр узоқликдаги The World Islands оролларида жойлашади.
Arabian Business нашрига кўра, «Дубай Венецияси»нинг бир қисми сув остида бўлади. Ташриф буюрувчилар денгиз орқали ёки ҳаво транспорти ёрдамида бу ерга келиши ва сув остидаги «Авлиё Марк майдони»да рўйхатдан ўтиши мумкин.
Шундан сўнг меҳмонлар Италиядан келтирилган гондолаларда дам олиш жойларига етказилади.
Изоҳ (0)