Европа иттифоқи Қрим ва Севастополда ўтказилган сайловларни тан олмайди. Бу ҳақда Европа ташқи сиёсий хизмати баёнотида айтилади.
«Губернатор сайловлари Севастополда бўлиб ўтди. Европа иттифоқи Қрим ва Севастополнинг Россия Федерациясига ноқонуний қўшилишини тан олмаган ва шу сабабли Қрим ярим оролида сайловлар ўтказилишини тан олмайди», — дейилади хабарда.
Муассаса таъкидлашича, Қрим ярим оролида сайланиб, Қрим ва Севастополь вакили эканлигини даъво қиладиган ҳар қандай киши ушбу ҳудудлар вакили сифатида тан олинмайди.
Изоҳ (0)