Россиянинг Буюк Британиядаги элчихонаси Twitter’ида Ернинг энг баланд нуқтаси бўлмиш Эверест чўққиси Россия ҳудудида жойлашганлиги ҳақидаги пост жойланди, деб ёзади Afisha Daily.
Эверест сурати илова қилинган пост тез орада ўчириб ташланди, унинг ўрнига эса ҳақиқатан ҳам Россияда жойлашган Василий Блаженний соборининг тасвири иштирокидаги бошқа пост қўйилди.
Эверест — Ернинг энг баланд нуқтаси бўлиб, у денгиз сатҳидан 8848 метр баланддадир. Эверест Непал ва Хитой чегарасида жойлашган.
Изоҳ (0)