Порахўрликда гумон қилинаётган Украина миллий полицияси қўриқлаш полицияси департаменти бошлиғи генерал Сергей Будникнинг уйидан 16 та тилла қуйма топилди. Бу ҳақда суд материаллари далолат бермоқда, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Гумонланувчининг уйидаги тинтувлар чоғида тилла қуймалардан ташқари 44 минг доллар, 11,5 минг евро ва 5 минг гривна мусодара қилинди.
Шунингдек, иш жойида — департаментда ўтказилган тинтувда видеоқайд тизимли блоки олиб қўйилди.
Украина бош прокуратураси суддан мусодара этилган мол-мулкни хатлашни сўради ва суд ушбу талабни қондирди.
Изоҳ (0)