Кремль сиёсий блокида ишлаб чиқилаётган президент кампанияси стратегияси деярли тайёр, деб ёзади «Газета.ru» «Коммерсантъ»га таяниб.
Президент маъмуриятидагилар Путиннинг президентликка илгари сурилиши икки босқичда олиб борилиши режалаштирилаётгани тасдиқланди.
Биринчи босқич ноябрга мўлжалланган бўлиб, унда давлат раҳбари янги муддатга номзодини қўйишга розилиги ҳақида эълон қилади, бунгача эса давлат раҳбари иштирокида бир йўла бир нечта тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.
Иккинчи босқич Путинни ўз-ўзини илгари сурувчи сифатида юридик илгари суришни кўзда тутади, бунда номзодни энг сўнгги муддатларда қўллаб-қувватлаб имзо йиғилади, бу расмий сайлов кампанияси максимал даражада қисқартирилган бўлишига қаратилади.
«Президент сайлови тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, сайловлар 7 дан 17 декабргача белгиланиши керак, ва 20 кундан кеч бўлмаган муддатда, яъни 6 январда Марказий сайлов комиссиясида ташаббускор гуруҳ рўйхатдан ўтади.
Изоҳ (0)