Бельгияда Мускрон шаҳар бургомистри (мэри) Альфред Гаденни ўлдириб кетишди, деб ёзади «РБК».
Бельгиянинг Le Sour нашри маълумотларига кўра, мэрнинг жасади унинг уйи яқинида жойлашган қабристондан топилган.
Франциянинг La Voix Du Nord газетаси ёзишича, номаълум кимса сиёсатчига пичоқ билан ҳамла қилган. Ҳодиса маҳаллий вақт билан 20:00 да, мэр ўз уйи ёнида жойлашган қабристонга йўл олган пайтда юз берган. Қотил Гаденни пойлаб турган, уни ўлдиргач, ўзини полицияга топширган. 71 ёшли бургомистр нима сабабдан ўлдирилгани маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)