АҚШ президенти Дональд Трамп Флорида ҳудудида «йирик табиий офат» тартибини эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шунингдек, Трамп фалокат ҳудудида бўлганларга федерал ёрдам кўрсатишни топширди.
Ёрдам ўз ичига вақтинчалик турар-жой, таъмирлаш ишлари ҳақини тўлаш, суғурта қилинмаган мол-мулкдан маҳрум бўлганлик учун тўловларни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Флорида штати маъмурияти «Ирма» тўфони сабаб ҳудуд аҳолисининг 5,6 миллион нафарини эвакуация қилишга чақирганди.
Изоҳ (0)