10 сентябрь, якшанба куни Бразилия шарқида жойлашган Эспириту-Санту штатида автобус ва юк машинасининг тўқнашиши оқибатида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида камида 11 киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди.Бу ҳақда G1 порталига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, авария юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотганлиги оқибатида юз берган.
Порталнинг қайд этишича, автоҳалокат қурбонлари Бразилияда гастрол сафарида бўлган Bergfreunde немис рақс гуруҳи аъзолари эди.
Изоҳ (0)