Эстониянинг Вашингтондаги элчиси Лаури Лепик АҚШ президенти Дональд Трампга ишонч ёрлиғини топширди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«АҚШнинг бир неча ўн йиллар давомида Эстония СССР таркибига киритилганини тан олмаслик сиёсати, юқори даражадаги ўзаро ташрифлар ва минтақада Қўшма Штатлар қуролли кучларининг мавжудлиги Вашингтон Таллиннинг энг муҳим иттифоқдошларидан бири эканлигини кўрсатиб турибди», — таъкидлади элчи.
Трамп Эстония НАТОдаги ишончли шерик эканлиги ва Евроиттифоқ кенгаши раиси сифатида етакчилик мавқейини намойиш этаётганини эътироф этди. Мамлакатнинг аксилтеррор кураши, хусусан, Афғонистон ва Ироқдаги операцияларда иштирокини юқори баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эстония, Латвия ва Литванинг Париждаги элчилари Франциянинг Le Monde газетасига давлатларини «собиқ совет республикалари» деб атамаслик сўралган мактуб йўллаганди.
Изоҳ (0)