«Ирма» тўфони АҚШнинг Санкт-Петербург шаҳрига яқинлашмоқда. Бу ҳақда Қўшма Штатлар миллий метеорология хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Санкт-Петербург мэри Рик Крисман Fox News телеканалига берган интервьюсида вақтида бошпана топишга улгурмаган шаҳар аҳолисини уйларида имкон даражасида хавфсизликни таъминлашга чақирди.
Шаҳар расмийлари кучли шамол ва шиддатли тўлқинлар ёпирилишини кутмоқда, бироқ тўфон Санкт-Петербургга нечоғли зарар келтириши мумкинлиги ҳозирча аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Ирма» Куба пойтахти Гаванага ёпирилгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)