Саудия Арабистони Маданият ва ахборот вазирлиги 2017 йилги Ҳаж мавсуми якунларини эълон қилди, деб хабар берди «Farg‘onaziyo.uz».
Вазирлик эълон қилган хабарга кўра, бу йил 2 352 122 киши муқаддас қадамжоларга ҳаж зиёратини амалга ошириш учун борган. Уларнинг 1,75 миллиони — хорижий давлат фуқароларидир. 1 миллиондан ортиқ киши Осиё давлатларидан ташриф буюрган. Араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига кирмайдиган мамлакатлардадан 400 минг нафар киши, Африка қитъаси давлатларидан 200 минг киши, Европа қитъасидан 100 минг киши, АҚШ ва Австралиядан эса 25 минг нафар киши ҳаж зиёрати учун ташриф буюрган.
Бу йил ҳаж борасидаги энг сўнгги маълумотлар ҳожиларнинг мобил қурилмаларига юбориб турилди. Бундан ташқари, уларнинг ҳар бири электрон идентификацияланган билагузуклар билан таъминланди.
Ҳожиларнинг хавфсизлиги учун фуқаролик мудофаасининг 2280 нафар ходими, шу билан бирга турли давлатлардан 2935 нафар кўнгилли хизмат қилди. Ҳаж мавсуми жараёнлари эса 1650 нафар журналист томонидан ёритиб борилди. Ҳожиларга 30 минг малакали шифокорлар тиббий хизмат кўрсатди, ушбу мавсумда махсус 15 та тиббий марказлар очилди.
Изоҳ (0)