EMS Uzbekistan – Ўзбекистоннинг халқаро тезкор почта хизмати «Ўзбекистон почтаси» АЖ «Халқаро тезкор почта» филиали 5 сентябрдан бошлаб почта алоқаси хизматлари, шу жумладан, халқаро тезкор жўнатмалар учун тўловларни миллий валютада қабул қилмоқда, деб хабар берди «Ўзбекистон почтаси» матбуот хизмати.
Миллий валютага ўтиш жорий йилнинг 2 сентябрида эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосланган. Унга кўра, Ўзбекистонда товарлар, ишлар ва хизматлар учун нархлар ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланади.
«Ўзбекистон почтаси» АЖнинг универсал почта хизматлари, посилкалар, бандеролларни, курьерлик ва бошқа хизматлар кўрсатилишидаги нархлар ўзгаришсиз қолдирилди ва фақат миллий валютада қабул қилинади.
Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида EMS Uzbekistan хизматлари «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг почта алоқа бўлимларида ҳам кўрсатилади.
Нархлар бўйича маълумотни (http://www.emspost.uz/prays) ҳаволаси орқали олиш мумкин.
Изоҳ (0)