Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Саидкент» қишлоғида яшовчи Эркин Мўминов янги уй қуриш учун қазилма ишлари олиб бораётган пайтда 1,5 метр чуқурликдан бир кўза кумуш тангалар топиб олди, деб хабар беради «Ўзбекистон 24».
Қайд этилишича, ер остида қарийб 7 асрдан буён сақланиб келган мазкур 816 дона кумуш танга фуқаро томонидан Бухоро давлат бадиий меъморчилик музейига топширилган.
Изоҳ (0)