Британия расмийлари Шимолий Корея ядро дастурининг тезкорлик билан ривожланиши Эрон томонидан махфий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда, Telegraph манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳозирда Британия ТИВ Пхеньян ядро жанговар каллакларини ишлаб чиқишида «амалдаги ва собиқ ядровий давлатлар» КХДР етакчиси Ким Чен Инга ёрдам берганлигини ўрганиб чиқмоқда. Британия ҳукуматидаги манбалар Шимолий Корея олимлари бу борада мустақил равишда тараққиётни таъминлашига шубҳа билдирди.
«Шимолий Корея олимлари чиндан ҳам ниманидир уддалай олади, бироқ улар бир ўзи ишламагани ҳам кўриниб турибди», — деди ўзини ошкор этишни истамаган Британия вазири.
КХДРга ядро дастурини ривожлантиришга ёрдам бериши мумкин бўлган давлатлар рўйхатида Эрон етакчилик қилмоқда. Ундан Россия ҳам ўрин олган.
Изоҳ (0)