MUSO таҳлилий платформаси 3 сентябрь ҳолатига кўра «Тахтлар ўйини» сериалининг еттинчи фасли миллиард мартадан ошиқроқ ноқонуний кўрилганини қайд қилди. Бу ҳақда компания асосчиси Энди Чаттерли маълум қилди, деб хабар беради TJournal.
MUSO маълумотларига қараганда, трафикнинг катта қисми муаллифлик рўйхатидан ўтмаган стриминг сервислари орқали шакллантирилган (84,7 фоиз). 9,1 фоиз ҳолатда сериал торрентлар орқали тарқатилган, 5,6 фоиз ҳолатда тармоқдан кўчирилган, 0,6 фоиз ҳолатларда хусусий торрент-трекерлардан фойдаланилган.
Еттинчи фаслнинг биринчи қисмини 187 427 575, иккинчисини — 123 901 209, учинчисини — 116 027 851, тўртинчисини — 121 719 868, бешинчисини — 151 569 560, олтинчисини — 184 913 279, еттинчисини — 143 393 804 томошабин ноқонуний кўрди.
Хакерлар томонидан HBO телеканалига киберҳужум уюштирилиб, сериал қисмлари интернетда тарқатиб юборилгани ҳам шунда кўрсаткичларга олиб келди, дейилади компания ҳисоботида.
Изоҳ (0)