Анжелина Жоли ва Бред Питт оиласининг биогарфи Ян Гальпериннинг хабар беришича, юлдузли жуфтлик оилавий муносабатларни янгилашга қарор қилган. Бу ҳақда The Sun нашрига таяниб, «Корреспондент.net» маълум қилмоқда.
Гальпериннинг сўзларига кўра, Жоли ва Питт дўстларининг уйида учрашган. Шунда улар кўз ёшини тўхтатиб тура олмаган ва бир лаҳза бир-бирини қучган. Биографнинг таъкидлашича, муносабатларни қайта тиклашда биринчи қадамни Берд Питт ташлаган.
Хабар қилинишича, жуфтлик муносабатларни аввалги ҳолатга қайтариш учун биргаликда оилавий реабилитация курсларига қатнайди. Бироқ актёрлар ажрашиш жараёнини тўхтатишни режалаштирмаяпти.
Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг 12 йиллик ҳаётдан кейинги ажрашуви ҳақида 2016 йилнинг сентябрь ойида маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)