Халқаро Венеция кинофестивалида ўрта асрлар буюк алломаси ва мутафаккири Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи «Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон» фильми «Энг яхши хорижий ҳужжатли фильм» номинациясида нуфузли «Кинео» мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.
Фильм продюсерлари — Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев, режиссёр — Баҳодир Йўлдошев. Ушбу кинолента шу йилнинг июль ойида Италиянинг Искья оролида бўлиб ўтган кинофестивалда ҳам энг яхши ҳужжатли фильм сифатида ғолиб бўлган эди.
Изоҳ (0)