Франциялик аёлга 38 йил давомида ботқоқ тубида ётган машинаси қайтарилди. Машина тахминан 40 йил аввал ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Қурғоқчилик туфайли ботқоқ остида ётган Peugeot 104 юзага чиқиб қолган ва топилган.
Таъкидланишича, узоқ вақт ботқоқ остида ётган бўлса ҳам, автомобиль ташқи кўринишини деярли йўқотмаган.
Бироқ автомобиль аранг ҳаракатланмоқда. Сув остида бўлган йилларда машина капотининг остида қисқичбақалар ин қурган.
Изоҳ (0)