YouTube’даги Itʼs a small world номли япониялик фойдаланувчи Луис Фонси ва Дедди Янкининг «Despacito» қўшиғи мусиқасини иккита калкулятор ёрдамида ижро этди. Бу роликка Meduza эътибор қаратди.
Япониялик фойдаланувчи Осиё мамлакатларида машҳур бўлган мусиқали калкулятордан фойдаланган. Улар Хитойда ишлаб чиқарилади ва тахминан беш доллар туради. Калкулятор синтезатор принципи асосида ишлайди ва 20 та турли хил товушни чиқариши мумкин.
Шунингдек,Itʼs a small world 2017 йилдаги машҳур ҳитлардан бири — Эд Ширанннинг «Shape of you» қўшиғининг мусиқасини ҳам ижро этган.
Изоҳ (0)