Британиялик мактаб ўқувчиси кўлдан қирол Артурга тегишли эканлиги тахмин қилинадиган қилични топди. Бу ҳақда Мetrо хабар бермоқда.
7 ёшли Матильда Жонс Корноуллдаги Дозмари-Пул кўлида чўмилаётганда унинг тубида ётган қилични пайқади. Қизалоқнинг отаси у ҳақиқий эканлигига шубҳа қилмоқда. Унинг фикрича, Матилда кино суратга олишдан сўнг қолган реквизитга дуч келган. Қиличнинг узунлиги қизалоқ бўйига тўғри келади—120 сантиметр.
Эркакнинг таъкидлашига кўра, йўлда қизига қирол Артур ҳақида ҳикоя қилиб келган. Афсоналарда рицарлардан бири ҳалок бўлган қирол қиличини сувга улоқтиргани, уни эса Британия тахтини эгаллашга лойиқ инсонгина топиши келтирилади.
Топилма аниқланган Дозмари-Пул кўли мазкур ривоят билан боғлиқ манзиллардан бири саналади.
Изоҳ (0)