Ҳиндистонда фил ўзи билан селфига тушмоқчи бўлган маҳаллий фуқарони топтаб ташлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Daily Mail нашрига кўра, ҳодиса Орисса штати боғида содир бўлди. Маҳаллий фуқаро фил билан бирга суратга тушмоқчи бўлди ва унга жуда яқин келиб, ғазабини қўзғади.
Фил эркакни қувиб етиб, оёқлари билан топтаб ташлади, ёрдамга етиб келган боғ ходимлари эса жониворни қувиб юборишга чора тополмади.
Эркак тез тиббий ёрдам машинасида, касалхонага кетаётганда оламдан ўтгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)