Американинг қатор мамлакатларига яқинлашаётган «Ирма» тўфонига АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванканинг номини бериш сўралган петиция машҳур петиция сайтларидан бирида пайдо бўлди. Бугунги кунга қадар петицияни 6 минг киши имзолади, деб хабар беради «ТАСС».
Ташаббус муаллифлари буни кўплаб америкаликлар Трамп маъмуриятининг иқлим ўзгариши соҳасидаги сиёсатидан норозилиги билан тушунтирмоқда. Уларнинг фикрича, глобал исиш тўфонларнинг вайронкор оқибатларини кучайтирмоқда, бунга «Харви» яққол мисол бўлади. Унинг оқибатида Техас штатида камида 70 киши ҳалок бўлди.
Петицияда айтилишича, Оқ Уй иқлимий муаммоларга қарши курашиш ўрнига уларни кучайтирмоқда.
Изоҳ (0)