Тошкент шаҳрининг Яшнабод туманида ИИБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан биргаликда Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 33 200 000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган фирибгарни қўлга олди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Яшнобод туманида 5 сентябрь куни соат 19:22 да тушган хабарга кўра, 17 август куни соат 21:26 да, 1993 йилда туғилган Сергели туманида яшовчи фуқаро Й.Э. Авиасозлар даҳасида яшовчи 1987 йилда туғилган Р.А.ни Жанубий Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, ундан 33 200 000 сўм пул олиб, ўз эхтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ю.Э.га нисбатан Яшнобод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)