Швеция ҳукумати Афғонистоннинг 106 ёшли фуқароси Бибихол Ўзбекийга бошпана бериш сўровини рад этди. Шу тариқа, аёл энди мамлакатдан депортация қилиниши мумкин, деб ёзади «ТАСС».
«Ўз қарорини миграция хизмати шу билан изоҳлайдики, Афғонистондаги вазият етарлича хавфли эмас», — деди қочоқларни қўллаб-қувватлаш гуруҳининг Швециядаги бўлинмаси раҳбари. Унинг айтишича, хавфсиз деб ҳисобланилган кўплаб йирик шаҳарлар ҳозирда бунақа эмас.
106 ёшли Бибихол Ўзбекийнинг қариндошлари ҳукумат қарори устидан шикоят аризаси берди.
Ўзбекийнинг оиласи 2015 йилда Европага келгунича, саккиз йил давомида Эронда ноқонуний тарзда яшаган, у ерга Афғонистондаги беқарор вазиятдан қочиб кўчиб ўтишган. Айни пайтда Ўзбекий 11 нафар қариндоши билан Швеция марказидаги кичик қишлоқда яшайди.
Изоҳ (0)