Суриядаги Дайр аз-Завр шаҳри аҳолиси уч йил давом этган қамалнинг ҳукумат қўшинлари томонидан ёриб ўтилганини нишонлаш мақсадида кўчаларга чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгарироқ ҳукумат қўшинлари террорчиларнинг 28 ой давом этган қамалини ёриб ўтиб, шаҳарда жойлашган ва узоқ йиллар давомида қамалда бўлган 137-механизациялашган бригадага ёрдамга етиб келгани маълум бўлган эди.
«Одамлар кўчаларга чиқиб, ИШИД устидан ғалабани нишонлай бошлади. Улар армияга миннатдорлик билдирмоқда ҳамда қўллаб-қувватлаш сўзларини айтмоқда», — маълум қилди агентликнинг суҳбатдоши.
Айтилишича, яратилган коридор бўйича 137-бригадага кўмак сифатида зирҳли техника ҳамда қўшимча армия кучлари, шунингдек, иттифоқчи кучлар жангчилари юборилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)