Хитой ривожланаётган давлатларни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион доллар, уларнинг миллий кадрларини ўқитиш учун эса 40 минг ўрин ажратади. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин БРИКС етакчиларининг ҳамкорликдаги фаолият учун таклиф этилган давлатлар раҳбарлари билан учрашувида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бу маблағдан ривожланаётган давлатларга қишлоқ хўжалиги, қочоқлар, иқлим ўзгариши, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалаларда ёрдам бериш учун фойдаланилади. Шунингдек, уларга яқин йилларда Хитойда кадрларини ўқитиши учун 40 мингта ўрин ажратамиз», — таъкидлади Си Цзиньпин.
Хитой раҳбари ўз чиқишида янги бозорлар ва ривожланаётган давлатлар жаҳон иқтисодиёти ўсишига асосий ҳисса қўшганлигини эслатиб ўтди. 2016 йил якунлари бўйича бу ўсиш 80 фоизни ташкил этди.
Пекин ўзи мезбонлик қилган БРИКС саммити тадбирларига Миср, Мексика, Тожикистон, Гвинея ва Таиланд етакчиларини таклиф қилди. Шу тариқа саммитда тузилма аъзо бўлмаган рекорд миқдордаги давлатлар иштирок этди.
Изоҳ (0)