Сурия қўшинлари ва кўнгиллилар ИШИД жангарилари томонидан ўраб олинган Дайр-аз-Зор шаҳри қамалини ёриб ўтиш бўйича операцияга киришди. Бу ҳақда мазкур вилоят губернатори Муҳаммад Иброҳим Самра маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Губернаторга кўра, сутка давомида қўшинлар 100 дан ортиқ жангарини йўқ қилди. Уларнинг аксарияти Россия ва Сурия авиацияси зарбалари давомида ўлдирилди.
Ҳукумат кучлари 4 сентябрь, душанба куни шаҳар ғарбидаги Ал-Мажбил туманини эгаллади. Сурия армияси замбараклари айни вақтда жангариларнинг Ас-Сарда тоғидаги марраларига зарба бермоқда.
Изоҳ (0)