Филиппин президенти Родриго Дутерте ИШИДни қўллаб-қувватлайдиган экстремистларга қарши кураш учун мамлакатга Индонезия ва Малайзия махсус бўлинмалари киритилишини истисно этмади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
The Star нашрига кўра, Филиппин етакчиси яқин орада Индонезия президенти Жоко Видодо ва Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ билан террорчиларга қарши курашдаги ҳамкорликни муҳокама этиш учрашишга тайёрлигини билдирди.
«Музокаралар жойи бўйича келишувга эришилган: бу ё Жакарта ёки Малайзия шарқидаги Сабоҳ штати бўлади. Мен чегараларни улар учун очаман, қўшни давлат ҳарбийлари бизга ёрдам беради», — таъкидлади Дутерте.
Изоҳ (0)