Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри трансляция чоғида Мьянмада рохинжа мусулмонларининг оммавий ўлдирилишига изоҳ берди. Бу ҳақда «Газета.ru» маълум қилди.
«Агар Россия жиноятларни содир этаётган бу шайтонларни қўллаб-қувватласа, мен Россиянинг нуқтаи назарига қаршиман. Чунки бу масалада ўзимнинг қарашим, ёндашувим бор», — таъкидлади Қодиров.
Шу билан бирга, Чеченистон раҳбари ҳеч ким «қотиллар ва зўравонлар»ни қўллаб-қувватламаслигига ишонч билди.
Олдинроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Мьянманинг Москвадаги элчихонаси олдидаги митинг ҳақидаги хабарлар Кремлда ташвиш уйғотишини билдирганди.
Изоҳ (0)