Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР томонидан навбатдаги ракета учиришларига тайёргарлик аломатларини аниқлади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги баёнотида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз аввалгидек баллистик ракеталар учирилиши давом эттирилиши аломатларини кўрмоқдамиз. КХДР қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказиши мумкин», — дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун, 4- сентябрь куни Шимолий Кореянинг навбатдаги ядро синови масаласида йиғилиш ўтказади. Йиғилиш чақирилишини, жумладан, Жанубий Кореянинг халқаро ташкилотдаги вакили ҳам талаб қилди.
Изоҳ (0)