15 ёшли америкалик ўспирин Патрик Понс Рубик кубигини йиғиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди, деб ёзади Daily Mail.
Понс аввалги рекорддан 0,05 сонияга ўзиб, Рубик кубигини 4,69 сонияда йиғди. Ўсмир топшириқни рекорд даражадаги тезликда уддалаганидан хабар топгач, ҳайратга тушган. У кубикни 17 та ҳаракат билан йиға олди.
Бундан олдинги рекорд 2016 йилнинг ноябрида Матс Валк томонидан ўрнатилган эди. Ўшанда у бунга ўзидан аввалги рекордчи — Лукас Эттерга нисбатан 0,164 сония камроқ вақт сарфлаган эди.
Изоҳ (0)