Сурияда охирги сутка мобайнида АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция зарбалари оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Fars агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Авиазарба Ракка шаҳрининг кварталларидан бирига берилган.
Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор.
Айрим ярадорлар оғир аҳволдалиги боис қурбонлар сони ортиши мумкин.
Изоҳ (0)