Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова РФнинг АҚШдаги дипломатик муассасаларда ўтказилган тинтувларга изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«ФҚБ ходимлари томонидан Россия чет эл муассасаларида ўтказилган тинтув кадрларини кўрмоқдаман ва бу аллақандай аҳмоқона, ноқонуний, бемаъни масхарабозлик эканлигини тушуняпман. Нега? АҚШ махсус хизматларининг қудратини кўрсатишмоқчими? Энди ҳамма нарсани кўрдик. Ҳатто қилган ишидан уялган ФҚБ ходимини ҳам кўрдик», — деб ёзди у Facebook’даги саҳифасида.
«Қулфларни бузиб, эшикларни синдирмоқчи эдингизми? Биз хушмуомала одамлармиз, ўзимиз очиб берамиз, мулкимизни бузиш нима керак?», — қўшимча қилди Захарова.
Илгарироқ Россиянинг Сан-Францискодаги бош консуллиги тинтув қилингани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)