Испаниялик қутқарувчилар Мадрид вилояти аҳолисидан ҳудудда пайдо бўлган заҳарли тутун булути сабаб ўз уйларини тарк этмасликни сўради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Уманес, Гринён ва Моралеха-де-Энмедио фуқаролари ўз уйларини тарк этмасликлари лозим», — дейилади шошилинч хизматларнинг баёнотида.
El Pais маълумотларига кўра, Фуэнлабрада туманида ишлаб чиқариш иншоотидаги ёнғин оқибатида 40 тонна магний ва алюминий ёниб кетган.
Изоҳ (0)