АҚШ солиқ тўловчилари 2018 йилда собиқ президент Барак Обаманинг сарф-харажатлари учун 1,15 миллион доллар тўлайди. Бу ҳақда, Тҳе Washington Times’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Газета маълумотларига кўра, Обаманинг харажатлари учун унгача бўлган президентларга қараганда кўпроқ маблағ сарфланади.
Америкаликлар катта Жорж Бушнинг харажатлари учун 942 минг доллар, Жимми Картер учун эса 456 минг доллар тўлашади.
Собиқ президентларнинг сарф-харажатлари 1950 йилларда қабул қилинган қонунга асосан қопланади ва у тахминан ўнлаб миллион долларни ташкил этади.
Шу билан бирга, бу маблағ АҚШ собиқ раҳбарларини қўриқлаш учун сарфланадиган харажатларни ўз ичига олмайди. Президентларнинг хавфсизлиги ҳам бир неча миллион доллар эвазига таъминланади.
Изоҳ (0)