Бошқирдистонлик 11 ёшли Алина Абдуллина олти нафар ука-сингилларини ёнғиндан қутқариб қолди, деб ёзади «Islam.ru».
Кучли ёнғин Мраково қишлоғидаги бир уйда юз берди. Аланга тезкорлик билан унинг томига ва айвонига ўтди. Бу пайтда уйда 11 ёшли Алина ва унинг олти ука-сингиллари бор эди. Қизча саросимага тушмади ва болаларнинг барчасини оловдан олиб чиқа олди.
Ёнғин оқибатида 32 ёшли аёл куйиб қолди, уни касалхонага ётқизишди.
Изоҳ (0)