«Харви» тўфони ёпирилган Техас штатининг энг йирик шаҳри Хьюстон расмийлари талон-тарож ҳолатлари ортганлиги сабабли номаълум муддатгача комендантлик соати жорий этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Комендантлик соати 22:00 дан 5:00 гача амалда бўлади, полиция бўлинмалари шаҳар ва унга яқин ҳудудларга кўпроқ сафарбар қилинади.
Шаҳар мери Сильвестр Тернерга кўра, комендантлик соати давомида автомобиль бошқариш ёки жамоат жойида бўлиш ман этилади.
Изоҳ (0)