Қозоғистонлик бизнесмен Қайрат Қудайберген 62 минг евро бериб, Олмаота ҳайвонот боғининг қарзини тўлади. Бу ҳақда ҳайвонот боғи директори ўзининг Facebook’даги саҳифасига ёзиб қолдирди, деб хабар берди «Nur.kz».
«Қайрат Қудайберген Олмаота ҳайвонот боғини реконструкция қилиш учун бош режасини ишлаб чиқишда катта ҳажмдаги ишни амалга оширган машҳур немис архитектори Питер Разбах олдидаги қарзимизни узди.
Бажарилган иш учун тўлов 62 минг еврони ташкил этар эди. Ҳар ким ҳам пешона тери билан топган пулларини шаҳримиз янада гўзалроқ ва яхшироқ бўлиши учун осонликча бериб юборавермайди.
Эндиликда биз концепцияни якунлаш ва уни амалга оширишда Разбах билан ҳамкорликни қайта тиклаш ниятидамиз! Раҳмат Қайрат!», — деб ёзади ҳайвонот боғи директори Эркинбоев.
Изоҳ (0)