Шимолий Кореяни тийиб турувчи энг яхши омил Хитой томонидан босим ҳисобланади. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
У КХДРнинг охирги ракета учиришини «провокация» деб атади.
«Биз Шимолий Корея расмийлари бундай ҳаракатлардан тийилишини кафолатлашимиз лозим. Буни таъминлашнинг энг яхши омили Хитой томонидан ўтказиладиган босимдир», — деди Мэй.
Изоҳ (0)